Деҳқонободдаги кимё саноати: талабалар учун амалий билим манбаи

17 Апрель 2026, 09:01
Университет янгиликлари

География ва агрономия факультети География йўналиши 2-курс талабалари доцент Ф.Хушмуродов, ўқитувчи И.Сафаров ҳамда тютор Ж.Ашуров раҳбарлигида Деҳқонобод туманида жойлашган “Asian Chemical Group” МЧЖ корхонасига амалий ташриф буюрдилар. Ташриф давомида талабалар ҳудуддаги энг йирик кимё саноати корхоналаридан бири — калий ўғитлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган завод фаолияти билан яқиндан танишдилар. Хусусан, корхонанинг географик жойлашуви, хом-ашё базаси, ишлаб чиқариш ҳажми, экспорт қилинадиган давлатлар географияси ҳамда замонавий технологик жараёнлар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлдилар. Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган қолдиқлар асосида шаклланган “сунъий тоғ” феномени ҳам талабалар эътиборини тортди. Мутахассислар томонидан ўғитларнинг қишлоқ хўжалигидаги ўрни ва аҳамияти кенг тушунтириб берилди. Амалий ташриф доирасида талабалар заводдан 45 километр узоқликда жойлашган асосий хом-ашё қазиб олинадиган шахта фаолияти билан ҳам танишиб, унинг заҳиралари ҳамда кунлик қазиб олиш қуввати ҳақида бевосита маълумотлар олдилар.