Иккинчи мутахассисликка қабул

23 Июль 2025

2025/2026-ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги таълимга (иккинчи мутахассислик) талабгорлар ҳужжат топширишлари учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Ягона таълим хизматлари портали my.edu.uz орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари лозим.

Иккинчи мутахассисликка қабул жорий йилнинг 10-август кунига қадар давом этади.

Бунда номзодлар платформада:
ўзининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;
диплом ва унинг иловасининг электрон нусхасини юклайди;
ҳамда ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йуналишини танлайдилар.

Қарши давлат университетининг қуйидаги йўналишларига иккинчи мутахассислик учун қабул давом этмоқда:

Кундузги (ўзбек тили) таълим шакли бўйича йўналишлар: 
 Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили
 Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили
 Бошланғич таълим
 Мактабгача таълим
 Физика

Кундузги (рус тили) таълим шакли бўйича йўналиш: 
Филология ва тилларни ўқитиш: рус тили.

Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Ариза топшириш бўйича видеойўриқнома (https://www.youtube.com/watch?v=Hj550RY9OkE)

Call марказ рақами: +99875 220 00 01
Иш вақти: 09:00дан 18:00гача

Саҳифалар

Қабул-2026/2027
Хорижий талабалар қабули-2025
Касбий (ижодий) имтихон жадвали
Касбий (ижодий) имтиҳонлар дастури ва уни баҳолаш мезонлари
Касбий (ижодий) имтиҳонлар учун ҳужжатларини рўйхатдан ўтказган абитуриентлар (йўналишлар кесимида)
Касбий (ижодий) имтиҳон натижалари
2025-2026 ўқув йили учун қўшма таълим дастурларига қабул
Иккинчи мутахассисликка қабул
Қабул квоталари 2025-2026 ўқув йили учун
Ўқишни кўчириш бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларда қатнашадиган абитуриентлар рўйхати (йўналишлар кесимида)
2025-2026 ўқув йилида ўқишни хорижий ва нодавлат ОТМлардан Қарши давлат университетига кўчириб келаётган талабгорлар учун 12.08.2025-йил куни ўтказилган касбий (ижодий) имтиҳон натижаси
Call-center
2026-2027-ўқув йили учун касбий (ижодий) имтиҳонлар дастури ва баҳолаш мезони
Ўқишни кўчириш ва тиклаш, иккинчи олий таълим, техникум битирувчиларини суҳбат асосида қабул қилиш ҳамда магистратура қабули бўйича масъул ходимлар