ҚарДУ талабалари — “Китобхон ёшлар лигаси”да муносиб натижалар!

17 Апрель 2026, 09:05
Университет янгиликлари

2026-йилги “Китобхон ёшлар лигаси” онлайн танловининг 1-мавсум финал босқичида Қарши давлат университети талабалари фаол иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритди. Хусусан, ҚарДУ талабаси Динара Улашова фахрли 2-ўринни эгаллаган бўлса, Шоҳиста Шермаматова 3-ўрин, Феруза Жуманиёзова эса 4-ўрин соҳибасига айланди. Шунингдек, танлов доирасидаги “Энг фаол тарғиботчи” номинациясида ҳам ҚарДУ вакили — Шаҳноза Соибжонова эътироф этилди.

Маълумот учун, Низомга кўра, танлов ғолиблари диплом, сертификат ва қуйидаги тартибда совғалар билан тақдирланади:
Тест бўйича 1-ўрин – ноутбук (core i5);
Тест бўйича 2-ўринлар – смарт телевизор 43";
Тестда 3-ўринлар ва рефералда 1-ўрин – планшет (6/128);
Тестда 4-ўринлар ва рефералда 2-ўринлар – планшет (4/64);
Тестда 5-ўринлар ва рефералда 3-ўринлар – Смарт телевизор 32".

Танловда тест ишлаш жараёнида қатнашиб, камида 60 балл йиғган барча иштирокчилар электрон сертификат билан тақдирланади.