ҚарДУда талабалар олимпиадасининг саралаш босқичи бўлиб ўтмоқда
Айни кунларда Қарши давлат университетида “Янги Ўзбекистон талабалар олимпиадаси” спорт мусобақаларининг университет саралаш босқичи бўлиб ўтмоқда. Мусобақалар талаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, спортга қизиқишни ошириш ҳамда иқтидорли спортчиларни аниқлашга хизмат қилмоқда.
Баскетбол 3х3 (эркаклар):
1-ўрин — Иқтисодиёт факультети
2-ўрин — Спорт факультети
3-ўрин — Тиббиёт факультети
Баскетбол 3х3 (аёллар):
1-ўрин — Кимё-биология факультети
2-ўрин — Хорижий тиллар факультети
3-ўрин — Тиббиёт факультети
Футбол натижалари:
— Математика ва компьютер илмлари факультети 2:0 Иқтисодиёт факультети
— Филология факультети 3:0 География ва агрономия факультети
— Кимё-биология факультети 3:0 Физика факультети
Мусобақалар Спорт вазирлигининг “ЭРП-спорт” ягона электрон бошқарув тизими орқали назорат қилинмоқда.
Босқичлар:
1–30-апрель — ОТМ босқичи
1–15-май — ҳудудий босқич
1–10-июнь — финал босқичи Тошкент шаҳри Олимпия шаҳарчасида
Мусобақалар волейбол, гандбол, баскетбол 3х3, стол тенниси, футбол, енгил атлетика ва сузиш (сузиш баҳслари 2-босқичдан бошлаб) турлари бўйича бўлиб ўтмоқда.