Соғлом ҳаёт — тетик тафаккур

17 Апрель 2026, 09:09
Университет янгиликлари

Соғлом турмушнинг муҳим омилларидан бири — мунтазам ҳаракатдир. Жисмоний машқлар ва чиниқиш билан шуғулланиш организм фаолиятини жадаллаштириб, кайфиятни кўтаради ва иш унумдорлигини оширади. Бугун эрта тонгдан Қарши давлат университети талабалар турар жойларида истиқомат қилувчи талабалар кунлик анъанага мувофиқ эрталабки бадантарбия машқларини бажаришди.