Ижтимоий соҳада профессионал тайёргарлик такомиллашмоқда

17 Апрель 2026, 09:11
Университет янгиликлари

Ижтимоий фанлар факультетида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакиллари — Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими бош мутахассислари Камолиддин Абдуллаев, Отабек Бурхонов, агентликнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими бошлиғи Жасурбек Якубов иштирокида ижтимоий иш йўналиши талабалари билан учрашув ўтказилди. Унда таълим ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, талабаларни замонавий билим ва кўникмалар билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, малакавий амалиётларни ташкил этиш ва битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик йўналишлари белгиланди. Тадбир якунида талабалар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.