Қаршида оммавий югуриш мусобақаси: ғолиблар аниқланди

17 Апрель 2026, 09:13
Университет янгиликлари

Қарши шаҳрида “Талаба югур” ва “Инсон учун” оммавий югуриш мусобақалари юқори савияда ташкил этилиб, кўтаринки руҳда якунланди. Тадбир доирасида 3 300 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жисмоний фаолликни оширишга хизмат қилди. 3 километр масофага мўлжалланган баҳсларда Қарши давлат университети Спорт факультети талабалари ҳам муносиб иштирок этди. Хусусан, Башар Суюнов 2-ўрин, Худойберган Жуманазаров 3-ўринни қўлга киритди. Аёллар ўртасида эса Мухлиса Абдимуродова бронза медалга сазовор бўлди. Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақа спортга қизиқишни ошириб, соғлом ҳаётни тарғиб этмоқда.