Иқтисодиёт факультети талабаси волонтёрлар ўқув-семинарида иштирок этди
17 Апрель 2026, 09:16
Университет янгиликлари
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да “Эко авлод” ва “Инсон” волонтёрлари учун ўқув-семинар ташкил этилди. Унда Қарши давлат университети Иқтисодиёт факультети Маркетинг йўналиши 1-босқич талабаси Абдулазиз Кенжаев ҳам фаол қатнашди. Семинар давомида волонтёрлар экологик маданиятни ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолига амалий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳамда фаолиятни самарали ташкил этиш бўйича зарур билим ва кўникмаларга эга бўлдилар. Тадбирда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев иштирок этиб, волонтёрлар фаолиятига юқори баҳо бердилар.