ҚарДУ талабалари халқаро тиббиёт олимпиадасида муносиб натижа қайд этди

Жорий йилнинг 29 октябрь – 1 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги Central Asian Universityда "Келажак тиббиёти – 2026" III Халқаро тиббиёт олимпиадаси бўлиб ўтди. Нуфузли билим беллашувида Қарши давлат университети Тиббиёт факультетининг "Шифокорлар лигаси" жамоаси ҳам иштирок этиб, 103 та жамоа орасида 6-ўринни эгаллади. Шунингдек, ҚарДУ жамоаси олимпиададаги фаол иштироки, юксак билим салоҳияти, клиник фикрлаш маҳорати ва жамоавий ҳамжиҳатлиги учун "Энг фаол ва ташаббускор жамоа" номинацияси билан тақдирланди. Ушбу натижа талабаларимизнинг билим ва салоҳиятини халқаро майдонда намоён этган муҳим ютуқлардан бири бўлди. ҚарДУ жамоасини эришилган натижа билан табриклаймиз ва келгуси фаолиятида янги муваффақиятлар тилаймиз!