“ЭНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯ” ТАНЛОВИНИНГ УНИВEРСИТEТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ!

Қарши давлат университетида иқтидорли талабалар ўртасида ўтказилган “Энг инновацион ғоя” республика танловининг университет босқичи якунланди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан лойиҳалар долзарблиги, инновацион ёндашуви ва амалий аҳамиятига кўра баҳоланди.

1-ЎРИН — 50 млн сўм грант

Лойиҳа: Guard AI

Йўналиш: Мудофаа ва хавфсизлик

Муаллиф: Норбобоев Наврўзбек — Математика ва физика факультети 3-босқич талабаси.

2-ЎРИН — 30 млн сўм грант

Лойиҳа: Асаларичи

Йўналиш: Қишлоқ хўжалиги технологиялари

Муаллиф: Эрмуминов Элбек — Иқтисодиёт ва ижтимоий фанлар факультети 3-босқич талабаси.

3-ЎРИН — 20 млн сўм грант

Лойиҳа: Ателих

Йўналиш: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект

Муаллиф: Худойқулова Интизор — Табиий фанлар ва агрономия факультети 3-босқич талабаси.

Барча совриндорларни ушбу муваффақият билан самимий табриклаймиз! Ғолибларимизга танловнинг республика босқичида ҳам омад, янги ютуқлар ва улкан зафарлар тилаймиз!