ҚарДУнинг талаба йигитлар ва талаба қизлар жамоалари стритбол бўйича вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритди!

Қарши давлат университетининг талаба йигитлар ва талаба қизлардан иборат стритбол жамоалари "Беш ташаббус олимпиадаси" спорт мусобақаларининг вилоят босқичида муваффақиятли иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритдилар. Ушбу натижа орқали ҳар икки жамоа мусобақаларнинг республика босқичига йўлланма олди. Эндиликда талабаларимиз мамлакат миқёсидаги баҳсларда университетимиз шарафини ҳимоя қиладилар. Талаба йигитлар ва қизларимизни, шунингдек, уларнинг устоз-мураббийларини ушбу ютуқ билан самимий муборакбод этамиз! Республика босқичида ҳам омад ва зафарлар ёр бўлсин!