Қарши давлат университети – Осиёдаги энг нуфузли университетлар қаторида!
3 Ноябрь 2026, 16:44
Университет янгиликлари
Нуфузли халқаро QS (Quacquarelli Symonds) ташкилоти томонидан шакллантириладиган QS Asia University Rankings 2027 рейтинги Осиё минтақасидаги олий таълим муассасаларининг академик салоҳияти, илмий фаолияти, халқаро нуфузи ва таълим сифатини баҳоловчи муҳим халқаро рейтинглардан биридир. Қарши давлат университети нуфузли QS Asia University Rankings 2027 халқаро рейтингида баҳоланган 1722 та Осиё университетлари орасида 761–770-ўринлар оралиғидан жой олди. Шунингдек, университет QS Asia University Rankings: Central Asia 2027 рейтингида Марказий Осиё университетлари орасида 50-ўринни эгаллади. Маълумот учун: QS Asia 2026 рейтингида Осиёнинг 1526 та университети баҳоланган бўлиб, Қарши давлат университети Осиё университетлари орасида 901–950-ўринлар оралиғидан жой олган ҳамда Марказий Осиё рейтингида 52-ўринни эгаллаган эди. Қарши давлат университетининг халқаро рейтинглардаги натижаларини яхшилаш борасидаги изчил фаолияти университетда таълим ва илм-фан сифатини ошириш, илмий салоҳиятни ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда глобал таълим маконидаги рақобатбардошликни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг аҳамиятини намоён этади. Қарши давлат университети жамоасини ушбу ютуқ билан самимий қутлаймиз!