ҚарДУ талабаси Европада таҳсил олмоқда
Қарши давлат университети Хорижий тиллар факультети филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили йўналиши 4-босқич талабаси Зарина Махманазарова Европа Иттифоқи эълон қилган нуфузли Erasmus+ дастури доирасида амалга ошириладиган Erasmus+ KA171 халқаро кредит мобиллиги лойиҳасида грант ютиб, 2024/2025-ўқув йилининг кузги семестерида Испаниянинг Хаэн университетида таҳсилини давом эттирмоқда. Зарина Махманазарова Хаэн университетининг Инглиз филологияси кафедраси профессорлари Xesus Lopez-Pelaez Casellas, Yolanda Aceituno Caballero раҳбарлиги остида инглиз адабиёти фанидан курс иши ёзмоқда ва ушбу курс иши асосида тайёрлаган презентациясини мазкур олийгоҳнинг профессор-ўқитувчилари ва талабаларига намойиш этди. Маълумот учун, Хаэн университети дунё топ мингталик университетлар рўйхатидан ўрин олган бўлиб, Испанияда ҳам юқори ўринларда турувчи нуфузли таълим маскани ҳисобланади.