ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВATSIЯЛАР ВАЗИРЛИГИ
ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН
АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновatsiялар вазирлигининг 2024 йил 27 декабрдаги “2025 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник тадбирлар режаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 490-сонли буйруғи 1 иловасига мувофиқ 2025 йил 10-11 октабр кунлари Қарши давлат университети Ўзбек мумтоз адабиёти кафедраси томонидан “Ўзбек матншунослигининг долзарб масалалари” мавзусидаги республика илмий-амалий анжуман ўтказилади.
Анжуманга мамлакатимиз ҳамда хорижий нуфузли олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, докторантлар, мустақил изланувчилар, магистрантлар, талабалар ва илмий тадқиқот муассасалари олимлари иштирок этиш учун таклиф этилади.
КОНФЕРЕНЦИЯ ШЎБАЛАРИ:
· Мумтоз адабиёт матншунослиги муаммолари;
· Замонавий ўзбек адабиёти матншунослиги;
· Жадид адабиёти манбаларини тадқиқ қилиш масалалари;
· Матннинш лингвистик хусусиятларини ўрганиш муаммолари;
Анжуман расмий тили: ўзбек, турк, рус, инглиз тиллари
Анжуман мақолаларига қўйиладиган талаблар: Материал матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ўлчамда, Microsoft Word матн редактори, doc ёки docx форматида (шрифт 14, Times New Roman, интервал 1,5) ўзбек тилидаги мақолалар лотин алифбосида терилган бўлиши керак. Ўнг томондан 15 мм, чап томондан 30 мм, юқори ва қуйидан 20 мм ҳошия қолдирилади.
Биринчи қаторда мақола номи БОШ ҲАРФЛАР билан берилади. Иккинчи қаторда қаторда ОТМ ҳамда муаллиф(лар) Ф.И.Ш. кўрсатилади. Мақолаларнинг қисқача аннотасияси 4-6 қатордан ошмаган ҳолда мақола ёзилган тилда келтирилади, кейинги қаторда калит сўзлар (5-8 сўз), ундан сўнг мақоланинг асосий матни берилади. Мақола ҳажми камида 3 саҳифадан иборат бўлиши лозим. Матндаги библиографик ҳаволалар (ссилка) квадрат қавсда адабиётлар рўйхатида келтирилган тартибда қайд қилиниши лозим. Масалан: [3, 72-б.]. Ташкилий қўмита томонидан таҳрирдан ўтмаган мақолалар муаллифларга қайтарилмайди ва анжуман талабига мос келмаган, кўрсатилган муддатдан кейин тақдим этилган мақолалар тўпламга киритилмайди. Муаллифлардан мақоланинг ҳар бир саҳифаси учун 25000 (йигирма беш минг) сўмдан бадал пули олинади. Анжуманда қатнашиш учун материаллар таҳрир қилинган ҳолда, электрон вариантда 2025 йил 30 сентабргача қабул қилинади. Мақолаларда келтирилган маълумотлар ва уларнинг илмий-назарий асосланганлиги учун муаллифлар масъулдирлар.
Мақолалар Қарши давлат университети Филология факултетида қабул қилинади.
Сизнинг иштирокингиз анжуманнинг муваффақиятли ўтишида муҳим аҳамият касб этишига ишонамиз.
Манзил: Қарши шаҳри, Кўчабоғ кўчаси, 17 уй.
Анжуман ўтказиш учун масъул: Ўзбек мумтоз адабиёти кафедраси.
Телефон рақами: +998 97 382-21-31 (Ғиёсиддин Шодмонов), +998 90 721-48-08 (Умида Абдуллайева).
E-mail: shahnur.82@mail.ru
Пластик карта рақами: 8600533399315644 (Ғиёсиддин Шодмонов)