Таълимдаги инноватсион ва интегратсион жараёнларнинг узвийлиги ҳамда узлуксизлиги: муаммолар ва ечимлар

3 Март 2025

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ

ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН

АХБОРОТ  ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 27 декабрдаги “2025 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва Илмий-техник тадбирлар режаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 490 сонли буйруғига мувофиқ, 2025 йил 25-26 апрель куни Қарши давлат университетида Бошланғич таълим кафедраси томонидан “ТАЪЛИМДАГИ ИННОВАЦИОН ВА ИНТЕГРАЦИОН ЖАРАЁНЛАРНИНГ УЗВИЙЛИГИ ҲАМДА УЗЛУКСИЗЛИГИ: МУАММОЛАР ВА ЕЧИМЛАР”  мавзусида Халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади.

Илмий-амалий анжуман йўналишлари:  

1-йўналиш: Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида таълим сифатининг ўрни ҳамда аҳамияти

2-йўналиш: Мактабгача ва мактаб таълими тизимини ривожлантиришда замонавий ёндашувлар

3-йўналиш: Профессионал  таълим   муассасаларида   янги  таълим  дастурлари, метод ва технологияларнинг тадбиқи.

4-йўналиш: Педагогика ва психология ҳамда ижтимоий соҳаларни ривожлантириш тенденциялари.

Анжуманнинг ишчи тиллари: ўзбек, рус, инглиз.

Мақолаларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар:

− мақола ёки тезис Microsoft Word дастурида, Times New Roman, 14 ўлчамда, 1,5 интервалда, юқори ва пастдан 2 см, ўнгдан 1,5 см ва чапдан 3 см қолдирилган ҳолда тайёрланади;

− мақолада берилган расмлар қуйидаги форматда бўлиши шарт: жпг, бмп;

− мақоланинг сарлавҳаси бош ҳарфлар билан саҳифа ўртасида ёзилади. Матн сарлавҳасининг ост қисмида муаллиф (лар)нинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони, иш жойи кўрсатилади ва сарлавҳадан сўнг бир интервал ташлаб асосий матн келтирилади;

− аннотация ва калит сўзлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида берилиши лозим;

− матн сарлавҳасининг ост қисмида муаллиф (лар)нинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони, иш жойи кўрсатилади ва сарлавҳадан сўнг бир интервал ташлаб асосий матн келтирилади;

− фойдаланилган адабиётлар рўйхати матн сўнгида берилади. Ҳаволалар мақола матнида келтирилади ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхатидаги тартиб рақами ва саҳифаси кўрсатилади [1:10];

− мақола ва тезислар ўзбек, рус ва инглиз тилларида, электрон вариантда, А4 форматда ва 3 бетдан кам бўлмаган ҳажмда  қабул қилинади.

Материалларни қабул қилиш муддати: 2025 йил 10 апрелга  қадар.

Конференцияни ўтказиш кунлари:  2025 йил 25-26 апрель. Анжуманда бевосита ва масофадан иштирок этиш мумкин.

Конференция материаллари тўплами муаллифлар маблағлари томонидан чоп этилади (бадал пули ҳар саҳифаси учун  25000сўм). Тўлов нақд ва нақд пулсиз шаклда амалга оширилади. Қуйидаги б/к рақами: 9860010120018774 (Ҳалимова Мадина Абдусалим қизи) бўйича қабул қилинади.

Масофадан қатнашганларга электрон тўплам бепул юборилади.

ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА МАНЗИЛИ:

 180119, Қарши шаҳри, Кўчабоғ кўчаси, 17-уй. Қарши давлат университети.

Анжуман ташкилотчиси: Мақола ва тезисларни қабул қилиш учун масъулларнинг телефон ва телеграм номерлари:

 1-йўналиш бўйича: Ю.Б.Ярманова           tel:+998934201383,

2-йўналиш бўйича: Ф.А Чориева               tel:+998914747154,

3-йўналиш бўйича: Н.Ш.Муҳаммадиева  tel:+998912198507,

4-йўналиш  бўйича: Р.Э.Йўлдошев            tel:+998909512208.

Email:  rizamat.shadiev@mail.ru

Анжуман ҳақидаги маълумотлар билан www.qarshidu.uz сайти орқали танишишингиз мумкин.