ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ TA’LIM, FAN ВА INNOVATSIYALAR ВАЗИРЛИГИ
ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН
АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги “2025-йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва Илмий-техник тадбирлар режаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 490-сонли буйруғига мувофиқ, 2025 йил 21-23 октябрь кунлари Қарши давлат университетида Ўзбек тилшунослиги кафедраси томонидан “Глобаллашув даврида тил ва таълим: назария ва амалиёт” мавзусида Халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади.
Илмий-амалий анжуман йўналишлари:
1. Ўзбек тилшунослиги ва тилшуносликнинг назарий масалалари.
2. Амалий тилшунослик ва лингводидактика муаммолари
3. Маданиятлараро мулоқот ва ўзбек тили тараққиёти;
4. Ўзбек тилининг хорижда ўқитилиши ва ўзаро ҳамкорлик масалалари;
5. Тил тарихи ва туркий тиллар тадқиқотлари
6. Ўзбек лугʻатшунослигининг истиқболдаги муаммолари
Анжуманнинг ишчи тиллари: ўзбек, турк, рус, инглиз.
Мақолаларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар:
- мақола матни таҳрир қилинган ва тегишли шўъбаларнинг номи кўрсатилган ҳолда А4 катталикдаги қоғозда, қаторлар ораси 1,5 интервал ҳолда, юқоридан ва пастдан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдирилиб расмийлаштирилади, мақолалар қоғозда ва электрон вариантда қабул қилинади;
- мақола матни саҳифаланмаган бўлиб, унинг электрон нусхаси Microsoft Word муҳарририда Times New Roman шрифтида 12 ўлчамда бўлиши лозим;
- мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади, бир қатор қолдирилиб, навбатдаги қатордан муаллифнинг исми, шарифи, ташкилот номи кўрсатилади, матн охирида фойданилган адабиётлар рўйхати келтирилади, мақолада кўрсатилган фактларнинг тўғрилиги ва ишончлилигига шахсан муаллифлар жавобгар;
- файл номи ташкилот номи ва муаллиф фамилияси билан (Масалан, муаллиф Қарши давлат университетидан бўлса "ҚарДУ А.Рустамов” номи билан) номланиши лозим.
- аннотация ва калит сўзлар ўзбек, рус, инглиз тилларида ёзилиши шарт.
Анжуман материаллари илмий тўплами университет электрон манзилига жойлаштирилади ва мақола муаллифларига юборилади.
Материалларни қабул қилиш муддати: 2024 йил 1 июлга қадар.
Конференцияни ўтказиш кунлари: 2022 йил 21-23 октябрь. Анжуманда бевосита ва масофадан иштирок этиш мумкин.
Конференция материаллари тўплами муаллифлар маблағлари томонидан чоп этилади (бадал пули ҳар саҳифаси учун 20000 сўм). Тўлов нақд ва нақд пулсиз шаклда амалга оширилади. Қуйидаги б/к рақами: 8600 1404 9500 3072 (Норов Ихтиёр Камолитддин ўғли) бўйича қабул қилинади.
Масофадан қатнашганларга электрон тўплам бепул юборилади.
ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА МАНЗИЛИ:
180183, Қарши шаҳри, Кўчабоғ кўчаси, 17-уй. Қарши давлат университети.
Анжуман ташкилотчиси: Н.Э. Юлдошева. Телефон рақами: +998916387523.
Мақолаларни қуйидаги электрон манзилларига юбориш мумкин: nilu.75@mail.ru ёки ixtiyorn22@gmail.com
Анжуман ҳақидаги маълумотлар билан www.qarshidu.uz сайтида орқали танишишингиз мумкин.