ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВAЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ
ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН
АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновaциялар вазирлигининг 2024 йил 27 декабрдаги “2025 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва Илмий-техник тадбирлар режаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 490 сонли буйруғига мувофиқ, 2025 йил 17-18 декабрь кунлари Қарши давлат университетида Янги ўзбек адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси томонидан “Жадидлар адабий меросини ўрганиш: муаммо ва ечимлар” мавзусида Халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади.
Илмий-амалий анжуман йўналишлари:
Жадидчилик ҳаракатининг ижтимоий-сиёсий, адабий-тарихий ва илмий ҳодиса сифатида ўрганилиши;
Жадид адабиётининг замонавий ўзбек адабиётига ва туркий халқлар адабиётига таъсири масалалари;
Замонавий ўзбек адабиётида жадидлар образи: талқин ва тадқиқ муаммолари;
Жадид адабиётининг бадиий таржима муаммолари.
Анжуманнинг ишчи тиллари: ўзбек, турк, рус ва инглиз.
Мақолаларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар:
- мақола матни таҳрир қилинган ва тегишли шўъбаларнинг номи кўрсатилган ҳолда А4 катталикдаги қоғозда, қаторлар ораси 1,5 интервал ҳолда, юқоридан ва пастдан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдирилиб расмийлаштирилади, мақолалар қоғозда ва электрон вариантда қабул қилинади;
- мақола матни саҳифаланмаган бўлиб, унинг электрон нусхаси Microsoft Word муҳарририда Times New Roman шрифтида 12 ўлчамда бўлиши лозим;
- мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади, бир қатор қолдирилиб, навбатдаги қатордан муаллифнинг исми, шарифи, ташкилот номи кўрсатилади, матн охирида фойданилган адабиётлар рўйхати келтирилади, мақолада кўрсатилган фактларнинг тўғрилиги ва ишончлилигига шахсан муаллифлар жавобгар;
- файл номи ташкилот номи ва муаллиф фамилияси билан (Масалан, муаллиф Қарши давлат университетидан бўлса "ҚарДУ А.Рустамов” номи билан) номланиши лозим.
- аннотaция ва калит сўзлар ўзбек, рус инглиз тилларида ёзилиши шарт.
Анжуман материаллари илмий тўплами университет электрон манзилига жойлаштирилади ва мақола муаллифларига юборилади.
Материалларни қабул қилиш муддати: 2025 йил 1 октябрга қадар.
Конференцияни ўтказиш кунлари: 2025 йил 17 декабрь. Анжуманда бевосита ва масофадан иштирок этиш мумкин.
Конференция материаллари тўплами муаллифлар маблағлари томонидан чоп этилади (бадал пули ҳар саҳифаси учун 30000 сўм). Тўлов нақд ва нақд пулсиз шаклда амалга оширилади. Қуйидаги б/к рақами: 9860010120962054 (Усмонов Шерзод Панжиевич) бўйича қабул қилинади.
Масофадан қатнашганларга электрон тўплам бепул юборилади.
ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА МАНЗИЛИ:
180183, Қарши шаҳри, Кўчабоғ кўчаси, 17-уй. Қарши давлат университети.
Анжуман ташкилотчиси: Эрназарова Гулноза Хамраевна
Телефон рақами: +998912160809.
Мақолаларни қуйидаги электрон манзилга юбориш мумкин: gulnoza.ernazarova8181@mail.ru