Умумий маълумот

5 Февраль 2025

Қарши давлат университети таълим ва тадқиқотга глобал ёндашувни қўллаб қувватловчи Ўзбекистондаги энг йирик ва етакчи университетлардан бири ҳисобланади. Қарши давлат университети кўп босқичли таълим тизимида фаолият кўрсатадиган кўп тармоқли университетдир.

Ҳозирги кунда университетда 13 та факультет, 43 та кафедра мавжуд бўлиб, 70 та бакалавриат, 29 та магистратура ва 26 та докторантура ихтисосликлари бор. Университетдаги 13 та факультетга қуйидагилар киради:

Қарши давлат университети иқтисодиётнинг турли соҳалари учун замонавий мутахассислар тайёрлаш бўйича таълим фаолиятини амалга оширади. Университет замонавий таълимни ривожлантириш мақсадида талабалар ва ўқитувчилар фаолиятини қўллаб-қувватловчи, инновацион муҳит яратишга интилиб келмоқда. Университет талабаларнинг потенциалини оширишга ва уларнинг келажакка тайёр бўлишига ёрдам беришга асосланган ўзига хос Осиё ва жаҳон тажрибасини таклиф этади. Университетда янги билимларни олиш билан бир қаторда олинган билимларни амалиётда қуллаш учун ҳам барча шароитлар яратилган. Талабалар университетни битургунга қадар бўлган вақт мобайнида кўплаб ҳам назарий ҳам амалий билим ва кўниклмаларга эга бўладилар. Қарши давлат университети талабаларга нафақат ҳар томонлама билим олишга, балки талабалик ҳаётини тўлиқ ҳис қилишга ёрдам беради. Университетдаги ҳаёт фақат дарслардан иборат эмас балки йил давомида бир қатор спорт мусобоқалари ва қизиқарли тадбирлар ўтказилади. Университетда 8 та илмий Кенгаш, 22 та илмий-тадқиқот марказ, 6 та илмий лаборатория, 27 та ўқув лаборатория мавжуд. Қарши давлат университети фаолиятида ўтган бир йил илмий салоҳиятни ошириш, илмий ва инновасион соҳада қатор янгиланишлар, илмий ютуқларга эришиш ҳамда хорижнинг энг илғор тажрибаларини ўрганиш, уларни миллий тажрибаларга сингдирган ҳолда фан ва таълим соҳасига тадбиқ этиш даври бўлди. 2021-йилда илмий инновасион соҳада фаолият самарадорлигини ошириш учун кафедралар кесимида тармоқ жадвал шакллантирилди. 2021-йилдан ҳозирги вақтга қадар 207 та (2020-йилда 18 та) диссертасия ҳимоя қилиниб 205 та (2020-йилда 29 та) илмий унвон олинди. Натижада, университетнинг илмий салоҳияти 28.2% дан 42.6% гача ўсди. 2021-йилдан ҳозирги вақтга қадар мос 212 та дарслик (2020-йилда 3 та), 484 та ўқув қўлланма (2020-йилда 12 та) ва 333 та монография (2020-йилда 16 та) нашр этилди. Web of Science ва Scopus базасидаги журналларда илмий мақолалар нашри йўлга қўйилиб, 2021-йилдан ҳозирги вақтга қадар 280 та мақола нашр этилди. Университет халқаро таълим дастурларининг фаол иштирокчисидир. Айни пайтда университет 64 дан ортиқ хорижий таълим муассасалари билан таълим ва илмий тадқиқот соҳасида ҳамкорлик шартномалари ва алмашув меморандумлари тузилиб улар билан фаол ишлаб келмоқда. ҚарДУ бир қатор йирик халқаро илмий ва таълим лойиҳалари (Erasmus+, Erasmus Mundus ва бошқалар) аъзоси ҳисобланади. Ҳозирда ҚарДУ Erasmus+ дастурининг кредит мобиллиги лойиҳаси доирасида Испаниянинг Хаэн университети, Словакиянинг Константин фалсафа университети ва Польшанинг Зелена Гора университетлари билан ўзаро ҳамкорлик келишувлари имзоланган. Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш контсепциясига асосан, университетнинг Халқаро қўшма таълим дастурлари факультетида Россия Федерацияси ва Беларус Республикасининг етакчи университетлари билан ҳамкорликда 6 та бакалавриат таълим йуналишлари ва 4 та магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йулга қўйилди. Жумладан, Белгород давлат миллий тадқиқот университети, Москва давлат лингвистика университети, Приволжск тадқиқот тиббиёт университети, Н.Добролубов номидаги Нижегород давлат лингвистика университети, Беларус миллий техника университети, Минск давлат лингвистика университети ва Гродно давлат университетлари билан ҳамкорлигида филология (рус ва инлиз тиллари), иқтисодиёт, даволаш иши, педиатрия, амалий математика ҳамда лингвистика (рус ва инглиз тиллари), амалий математика, иқтисодиёт магистратура мутахассисликлари бўйича 224 нафар бакалаврлар, 37 нафар магистрантлар таҳсил олмоқда. Қўшма таълим дастурларида таълим сифатини ошириш мақсадида бакалавриат таълим йўналишларида 80 нафар, магистратура мутахассисликларда 30 нафар маҳаллий ва хорижий професссор-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда.