Рақамли технологиялар ва туризм маркетинги: инновацион ёндашувлар ва глобал имкониятлар

3 Март 2025

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ TАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВAЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ

ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН

АХБОРОТ  ХАТИ

            Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновatsiялар вазирлигининг 2024 йил 27 декабрдаги “2025 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва Илмий-техник тадбирлар режаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 490 сонли буйруғига мувофиқ, 2025 йил 16-17 май кунлари Қарши давлат университетида Туризм ва маркетинг кафедраси томонидан “РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ТУРИЗМ МАРКЕТИНГИ: ИННОВATSIОН ЁНДАШУВЛАР ВА ГЛОБАЛ ИМКОНИЯТЛАР” мавзусида Халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади.

Илмий-амалий анжуман йўналишлари:   

  • Рақамли технологияларнинг туризм соҳасига таъсири

  • Туризм маркетингида инновatsiон ёндашувлар

  • Туризм соҳасида глобал имкониятлар ва рақамли ҳамкорлик

  • Туризм маркетингида экология ва барқарорлик

  • Рақамли маркетинг ва истеъмолчи хулқ-атвори

Анжуман ишида Хорижий ва республикамиздаги Олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот институтлари, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари профессор-ўқитувчилари ва мутахассислари, докторантлар, магистрлар, иқтидорли талабалар ҳамда таълим тизимида фаолият кўрсатаётган соҳа мутахассислари иштирок этишлари мумкин.

Мақолаларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар:

- мақолалар ИМРАД талаблари асосида бўлиши талаб этилади;

- тезислар ҳажми 3-6 бетгача тўлиқ ҳажмда Microsoft Word муҳарририда, матнлар “Times New Roman” 14 ўлчамли шрифтда, 1,5 интервалда, чап томондан 3 см, ўнг томондан 1,5 см, юқоридан ва паст томондан 2 см қолдирилган ҳолда ёзилади. Файл номлари муаллифнинг иш жойи, фамилияси ҳамда шўба рақами билан номланади (масалан: ҚаршиДУ, Каримов, 2-шўба);

- тезис мавзуси бош ҳарфларда (14 шрифтда) ўртага ёзилиб, кейинги сатрда муаллиф(лар) исми-шарифи, иш жойи, илмий даражаси ёки илмий унвони, тел.рақами, электрон манзили келтирилади. Ундан кейин 1,5 интервал пастда аннотatsiя, калит сўз ёзилади. Калит сўзлардан кейин 1,5 интервал пастдан хат бошидан тезис (макола) матни, сўнг матн хулосаси, ундан сўнг пастдан адабиётлар келтирилади. Адабиётлар рўйхати тўлиқ ҳолда альфавит тартибида (Ф.И.Ш., асар номи, нашр йили ва жойи, нашриёт номи, бетлар) кўрсатилиши лозим. Матн ичида фойдаланилган манбаларга ҳаволалар қуйидаги кўринишда кўрсатилиши лозим : [1, 50 б.];

- тезис ва мақолалар электрон нусхада топширилади ва конференция материаллари электрон ҳамда босма тўплам ҳолида чоп этилади;

- мақола ва тезисдаги маълумотлар, фактлар ва статистикаларнинг тўғрилигига, имловий ва ишоравий хатолари (матннинг таҳририй жиҳатлари) учун муаллиф(лар)нинг ўз(лар)и масъулдир;

- мазкур конференция ташкилий қўмитаси келиб тушган материалларни танлаб олиш ҳуқуқига эга, талабларга жавоб бермайдиган мақолалар ташкилий қўмита томонидан кўриб чиқилмайди ва тўпламга киритилмайди.

Анжуманда иштирок этиш учун мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин.

Анжуман материаллари илмий тўплами университет электрон манзилига жойлаштирилади ва мақола муаллифларига юборилади.

Материалларни қабул қилиш муддати: 2025 йил 30 апрелга қадар.

Конференцияни ўтказиш кунлари: 2025 йил 16-17 май.

Анжуманда бевосита ва масофадан иштирок этиш мумкин.

Конференция материаллари тўплами муаллифлар маблағлари томонидан чоп этилади (бадал пули ҳар саҳифаси учун 25000 сўм). Тўлов нақд ва нақд пулсиз шаклда амалга оширилади. Қуйидаги б/к рақами:  9860 0101 2040 7761 (Эркаева Барно Абдураҳимовна) бўйича қабул қилинади.

Масофадан қатнашганларга электрон тўплам бепул юборилади.

Анжуман ўтказиш учун масъул: ҚаршиДУ Туризм ва маркетинг кафедраси

Манзил: 180119, Қарши шаҳри, Кўчабоғ кўчаси, 17-уй. Қарши давлат университети.

Ташкилий қўмита билан боғланиш: Раимова М.Dж. Телефон рақами: +998906088219.

Мақолаларни қуйидаги электрон манзилларига юбориш мумкин: raimova-64@mail.ru ёки https://t.me/+JpT0WWXv8_pmNWIy. Анжуман ҳақидаги маълумотлар билан www.qarshidu.uz сайтида орқали танишишингиз мумкин.