ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ
ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН
АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновaциялар вазирлигининг 2024 йил 27 декабрдаги “2025 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва Илмий-техник тадбирлар режаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 490 сонли буйруғига мувофиқ, 2025 йил 14 – 15 ноябрь кунлари Қарши давлат университети ҳузуридаги Абул Муъин ан-Насафий илмий-тадқиқот маркази томонидан “НАСАФИЙЛАР ИЛМИЙ – МАЪНАВИЙ МЕРОСИНИНГ ЖАҲОН ЦИВИЛИЗAЦИЯСИДА ТУТГАН ЎРНИ” мавзусида Халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади.
Илмий-амалий анжуман йўналишлари:
Ўрта асрларда Қашқадарё воҳасининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти: шаҳарсозлик ва урбанизaция жараёнлари;
Насафий алломалар илмий-маънавий мероси ва унинг аҳамияти;
Абул Муъин Насафий – мотуридия таълимотининг йирик вакили;
Замонавий тадқиқотларда Ўзбекистон тарихи масалаларининг ёритилиши;
Анжуманнинг ишчи тиллари: ўзбек, рус, инглиз.
Мақолаларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар:
мақола матни таҳрир қилинган ва тегишли шўъбаларнинг номи кўрсатилган ҳолда А4 катталикдаги қоғозда, қаторлар ораси 1,5 интервал ҳолда, юқоридан ва пастдан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдирилиб расмийлаштирилади, мақолалар қоғозда ва электрон вариантда қабул қилинади;
мақола матни саҳифаланмаган бўлиб, унинг электрон нусхаси Microsoft Word муҳарририда Times New Roman шрифтида 12 ўлчамда бўлиши лозим;
мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади, бир қатор қолдирилиб, навбатдаги қатордан муаллифнинг исми, шарифи, ташкилот номи кўрсатилади, матн охирида фойданилган адабиётлар рўйхати келтирилади, мақолада кўрсатилган фактларнинг тўғрилиги ва ишончлилигига шахсан муаллифлар жавобгар;
файл номи ташкилот номи ва муаллиф фамилияси билан (Масалан, муаллиф Қарши давлат университетидан бўлса “ҚарДУ А.Рустамов” номи билан) номланиши лозим.
аннотaция ва калит сўзлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзилиши шарт.
Анжуман материаллари илмий тўплами университет электрон манзилига жойлаштирилади ва мақола муаллифларига юборилади.
Материалларни қабул қилиш муддати: 2025 йил 1 ноябрга қадар.
Конференцияни ўтказиш кунлари: 2025 йил 14 – 15 ноябрь. Анжуманда бевосита ва масофадан (ZOOM платформаси) иштирок этиш мумкин.
Конференция материаллари тўплами муаллифлар маблағлари томонидан чоп этилади (бадал пули ҳар саҳифаси учун 20000 сўм). Тўлов нақд ва нақд пулсиз шаклда амалга оширилади. Қуйидаги б/к рақами: 9860 0101 2006 9165 (Хўжаёров Асилбек) бўйича қабул қилинади.
Масофадан қатнашганларга электрон тўплам бепул юборилади.
ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА МАНЗИЛИ:
180119, Қарши шаҳри, Кўчабоғ кўчаси, 17-уй. Қарши давлат университети.
Анжуман ташкилотчиси: Хасанов А.М. Телефон рақами: +998973164233
Мақолаларни қуйидаги электрон манзилларига юбориш мумкин:
Хасанов А.М. +998973164233; Хўжаёров А.О. +998997464105 (@abulqosimmuhammad)
Анжуман ҳақидаги маълумотлар билан www.qarshidu.uz сайти орқали танишишингиз мумкин.