ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВAЦIЯЛАР ВАЗИРЛИГИ
ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН
АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновaцiялар вазирлигининг 2024 йил 27 декабрдаги “2025 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва Илмий-техник тадбирлар режаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 490 сонли буйруғига мувофиқ, 2025 йил 11–14 ноябр куни Қарши давлат университетида “Замонавий Стохастик Моделлар ва Актуар Математика Муаммолари” мавзусида Халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади.
Конференция қуйидаги мавзуларни қамраб олади:
1. Тармоқланувчи тизимлар
2. Стохастик моделлар ва таҳлиллар
3. Эҳтимоллик ва статистик моделлар
4. Оммавий хизмат кўрсатиш назарияси
5. Молиявий ва актуар математика ҳамда турдош соҳалар
6. Динамик тизимлар ва математик моделлаш
7. Регуляр ўзгарувчи функсиялар назарияси ва унинг татбиқлари
8. Математик фанларни ўқитишнинг замонавий тендентсиялари
Муҳим саналар:
10-май 2025 – Мақолаларни юборишни бошлаш (1–2 тўлиқ саҳифа)
20-сентабр 2025 – Мақолаларни тақриздан ўтказишнинг тугаши
1-октабр 2025 – Мақолаларни қабул қилиш ҳақида хабар юбориш
20-октабр 2025 – Конференция дастури юборилади
Конференция тили: Инглиз тили
Мақолаларни MAMMOTH LaTeX шаблони ёрдамида тайёрланг. Шаблон тез орада сайтимизда эълон қилинади.
Қўшимча маълумотлар учун azamimomov72@gmail.com манзил орқали ташкилий қўмитага мурожаат қилишингиз мумкин.
Сайт: Conference_Karshi
Рўйхатдан ўтиш тўлови:
50 EUR – Ўзбекистон иштирокчилари учун
150 EUR – Хорижий иштирокчилар учун
Ташкилий қўмита манзили:
Қарши шаҳри, Кучабаг кўчаси-17, Қарши Давлат Университети (ҚарДУ), Математика ва Компютер илмлари факултети, 104-хона
Контакт: А.А.Имомов; Электрон почта: azamimomov72@gmail.com