Ўзбек мумтоз адабиёти кафедраси

17 Январь 2025

Нуриддинов Шаҳобиддин Бобоёрович


Ўзбек мумтоз адабиёти кафедраси мудири,
ф.ф.д.(DsC), доцент
Телефон: +998 97 585 18 30
Электрон почта: nuriddinov.sb@qarshidu.uz
 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг Сешанба, Пайшанба кунлари соат 15:00 дан 18:00 гача

Меҳнат фаолияти

Нуриддинов Шаҳобиддин Бобоёрович – филология фанлари доктори, доцент. 2022 йил 23 сентабрда Қарши давлат университет ҳузуридаги Д.067.02.16 рақамли илмий кенгашда “Комил Хоразмий девони манбалари генеалогияси ва матн танқиди муаммоси” мавзусидаги докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган ва филология фанлари доктори илмий даражасини олган.  Умумий иш стажи – 21, илмий ва педагогик иш стажи – 21 йил. Қарши давлат университетидаги педагогик иш стажи – 13 йил.
Ш.Ҳуриддинов ўзининг педагогик ва илмий тадқиқот фаолияти давомида жами юзга яқин иш еълон қилган. Докторлик диссертацияси ҳимоясидан кейин 40 та илмий иш, жумладан, илмий журналларда 15 та, тўпламда 20 та илмий мақола ҳамда 2 та монография ва 2 та услубий қўлланма нашр етилган.

Кафедра тарихи

Университет ташкил етилгандан буён “Aдабиётшунослик” номи остида 1964 йилдан мустақил кафедра сифатида фаолият кўрсатиб келади. Кафедрада профессор ва фан номзодларидан A.Шерматов, В.Тоҳирзода, A.Қаҳҳоров, Х.Ризайева, О.Икромов, A.Расулов, Т.Бозоров, Ф.Ешимов, П.Равшанов, Б.Йўлдошев, Д.Тўрайев, Г.Имомова, Н.Шодмоновлар узоқ йиллар мудирлик вазифасида ишлаганлар. Университет ректорининг 2023 йил 17 майдаги буйруғи асосида Aдабиётшунослик кафедраси негизида Ўзбек мумтоз адабиёти кафедраси ташкил етилди ва унга 2023-2024 йилларда профессор Н.Шодмонов раҳбарлик қилди. 2024 йил 5 мартдан кафедрани филология фанлари доктори, доцент Шаҳобиддин Нуриддинов бошқармоқда.

Асосий вазифалари

“Ўзбек мумтоз адабиёти” кафедрасида 60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили), 60230300 – Матншунослик ва адабий манбашунослик (ўзбек тили) йўналишларида бакалаврлар тайёрланади. 2024-2025 ўқув йилидан кафедрада 70230105 – Матншунослик ва адабий манбашунослик (ўзбек тили) мутахассислиги бўйича магистратура таълими йўлга қўйилди. Ҳозирда кафедрада 2 нафар докторант, 5 нафар таянч докторант таҳсил олмоқда.   Кафедра мутахассис бўлиб етишиши кутилаётган бўлажак кадрлар ўрта умумтаълим мактаблари, ихтисослаштирилган мактаблар, академик лицейларда ўқитишда иштирок этади ва ОТМлар ҳамда илмий тадқиқот муассасаларида фаолият олиб боради.

Ўқитиладиган фанлар

Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича:


1. Ўзбек фольклори 
2. Ўзбек адабиёти тарихи                                      
3. Навоийшунослик                                                        
4. Матншунослик                                              
5. Шарқ тиллари (форс, араб тили) 
6. Тасаввуф ва бадиий ижод
7. Эски ўзбек тили ва ёзуви
8. Мумтоз араб тили 
9. Мумтоз форс тили
10. Хаттотлик  санъати
11. Матншунослик ва адабий манбашунослик асослари 
12. Аруз илми
13. Алишер Навоий асарлари матншунослиги
14. Мумтоз шеърият асослари
15. Мумтоз луғатчилик манбалари
16. Жаҳон матншунослиги
17. 20 аср матншунослиги
18. Матн таҳрири
19. Тасаввуф адабиёти
20. Хорижий тил (иккинчи чет тили – араб  тили)                                                    
21. Қўлёзма ва тошбосма китобларни тўплаш ва фонд яратиш методикаси

Магистратура мутахассисликлари бўйича:


1. Матншунослик назарияси
2. Махсус фанларни ўқитиш методикаси
3.Адабий манбалар билан ишлаш амалиёти
4. Хаттотлик ва китобат санъати
5. Мумтоз матн тили
6. Мумтоз форс тили
7. Аслият ва табдил муаммолари
8. Илмий-танқидий матн асослари                                                                   

Илмий ишлар

Кафедра профессор-ўқитувчиларининг кейинги йиллардаги фаолияти давомида 10 та монография, рисола, ўқув-услубий қўлланма, 10 дан зиёд ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалар, битта дарслик тайёрланди ва турли мавзулардаги илмий мақолалар хорижий ва республика миқёсидаги илмий ва илмий-оммабоп журналларда чоп этилди. Жумладан, 2022 – 2023 ўқув йилининг ўзида кафедра профессор-ўқитувчилари муаллифлигида 1 та дарслик, 5 та ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалар нашр этилди. 
2018 йилдан буён кафедрада университет ҳузурида очилган филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи Илмий кенгаш ўз фаолиятини юритмоқда. 2024 йилнинг ноябрь ойига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ташриф буюрган 150 нафарга яқин илмий тадқиқотчи ўз диссертацияларини муносиб ҳимоя қилиб, филология фанлари доктори ва филология фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасига эга бўлдилар.
2020-2023 йиллар давомида  кафедра аъзоларидан 6 нафари филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини, бир нафари филология фанлари доктори (DsC) илмий ишларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар. Айни пайтда кафедра катта ўқитувчиси Ф.Қиёмов “Луғати чиғатойи ва турки усмоний” асарининг матний тадқиқи”, ўқитувчи Б.Сиддиқов “Алишер Навоий асарларидаги арабий матнлар тадқиқи” мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Тадқиқотчилар

Сўнгги йилларда кафедра илмий салоҳиятини юксалтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2020 йилда  кафедра аъзоларидан Б.Ризаев, З.Намозова, О.Авазназаров, 2021 йилда Ғ.Шодмонов, М.Райҳонова филология фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), 2022 йилда Ш.Нуриддинов филология фанлари доктори (DsC), 2023 йилда У.Абдуллаева филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун ёзилган диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар. Натижада кафедра Ўзбекистоннинг етакчи университетлари юқори илмий салоҳиятли кафедралари қаторидан жой олди. 2023-2024 ўқув йилида 10.00.02- Ўзбек тили ва адабиёти ва 10.00.10- Матншунослик ва адабий манбашунослик ихтисослиги бўйича (PhD) (таянч докторантура) фаолият юритмоқда. Ҳозирда кафедрада 2 нафар докторант, 5 нафар таянч докторант таҳсил олмоқда. Докторантлар: 1 Авазназаров Одилжон 2. Абдуллаева Умида; Таянч докторантлар: 1. Шодиева  Сурайё 2. Назарова Шохиста 3. Эшдавлатова Азиза 4. Ражабалиева Муҳаббат 5. Сатторова Маҳлиё.

Ҳамкорлик

Кафедра ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети, ЎзМУ, ТДШУ, ТДПУ, БухДУ, СамДУ, ТерДУ каби олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади. Шунингдек, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети профессорлари, филология фанлари доктори Н.Жабборов, филология фанлари доктори U.Joърақуловлар яқин йилларда кафедрада ўриндошлик асосида фаолият юритдилар. 2022/2023 ўқув йилидан буён Туркия Жумҳурияти Карабук давлат университети доценти Саидбек Болтабоев соатбай асосида Навоийшунослик, Тасаввуф ва бадиий ижод, Ўзбек адабиёти тарихи фанларидан талабаларга сабоқ бериб келади. Шунингдек, кафедранинг хорижий олий таълим муассасалари билан йўлга қўйилган илмий ҳамкорлик натижасида 2023 йилда профессор Нафас Шодмоновнинг “Ali Şir Nevâyî'nin Bedii Tefekkürü” (Алишер Навоийнинг бадиий тафаккури) номли монографияси Туркиянинг Истамбул шаҳридаги “Neyzen Kitap” нашриётида кўп нусхада ва электрон вариантда чоп этилди. 2024 йилда кафедра профессор-ўқитувчилари Мухайё Райҳонова ва Умида Абдуллаева Туркиянинг Мармара университетида стажировкада бўлди.

Кафедра ўқитувчилари

1. Нуриддинов Шаҳобиддин Бобоёрович – кафедра мудири, ф.ф.д.(DsC), доцент
2. Шодмонов Нафас Намозович – филология фанлари доктори, профессор 
3. Жумаев Рашид Нормуродович – ф.ф.ф.д. (PhD), доцент
4.  Ризаев Бахтиёр Холлиевич – ф.ф.ф.д. (PhD), доцент
5. Акрамов Шерзод Холмирзаевич – ф.ф.ф.д. (PhD), доцент
6. Шодмонов Ғиёсиддин Нафасович – ф.ф.ф.д. (PhD), доцент
7. Авазназаров Одилжон Раҳматуллоевич – ф.ф.ф.д. (PhD), доцент
8. Райҳонова Муҳайё Муҳаммадиевна – ф.ф.ф.д. (PhD), катта ўқитувчи
9. Намозова Зилола  Бозоровна – ф.ф.ф.д. (PhD), катта ўқитувчи
10. Абдуллаева Умида Абдукадировна – ф.ф.ф.д. (PhD), катта ўқитувчи
11. Қиёмов Фарҳод Равупович – катта ўқитувчи
12. Сиддиқов Бахтиёр Бўриевич – ўқитувчи
13. Исматуллоев Жобир Нусратилло ўғли – ўқитувчи