Замонавий тилшунослик талқинида лингвокултурологик ёндашув: муаммо ва ечимлар

3 Март 2025

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВAЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ

ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН

АХБОРОТ  ХАТИ  

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновaциялар вазирлигининг 2024 йил 27 декабрдаги “2025 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва Илмий-техник тадбирлар режаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 490 сонли буйруғига мувофиқ, 2025 йил 25 ноябрь куни Қарши давлат университетида Амалий инглиз тили ва Лингвистика кафедралари томонидан “Замонавий тилшунослик талқинида лингвокультурологик ёндашув: муаммо ва ечимлар” мавзусида Республика илмий-амалий анжуман ўтказилади.

Илмий-амалий анжуман йўналишлари:   

  • Тилшуносликнинг маданий асослари;

  • Ҳозирги замонда тил ва маданиятлараро мулоқот;

  • Замонавий тилшуносликнинг долзарб муаммолари;

  • Тил ўқитиш методикаси ва унда сунъий интеллектнинг ўрни  ва тилшуносликнинг амалий масалалари;

  • Адабий алоқалар ва бадиий таржима муаммолари;

  • Қиёсий-чоғиштирма тилшунослик масалалари.

Анжуманнинг ишчи тиллари: ўзбек, рус, инглиз.

Мақолаларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар:

-   мақола матни таҳрир қилинган ва тегишли шўъбаларнинг номи кўрсатилган ҳолда А4 катталикдаги қоғозда, қаторлар ораси 1,5 интервал ҳолда, юқоридан ва пастдан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдирилиб расмийлаштирилади, мақолалар қоғозда ва электрон вариантда қабул қилинади;

-   мақола матни саҳифаланмаган бўлиб, унинг электрон нусхаси Microsoft Word муҳарририда Times New Roman шрифтида 12 ўлчамда бўлиши лозим;

-   мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади,  бир қатор қолдирилиб, навбатдаги қатордан муаллифнинг исми, шарифи, ташкилот номи кўрсатилади, матн охирида фойданилган адабиётлар  рўйхати келтирилади, мақолада кўрсатилган фактларнинг тўғрилиги ва ишончлилигига шахсан муаллифлар жавобгар;

-   файл номи ташкилот номи ва муаллиф фамилияси билан (Масалан, муаллиф Қарши давлат университетидан  бўлса "ҚарДУ А.Рустамов” номи билан) номланиши лозим.

-   аннотaция ва калит сўзлар ўзбек, рус инглиз тилларида ёзилиши шарт.

Анжуман материаллари илмий тўплами университет электрон манзилига жойлаштирилади ва мақола муаллифларига юборилади.

Материалларни қабул қилиш муддати: 2025 йил 20 ноябрга қадар.

Конференцияни ўтказиш кунлари: 2025 йил 25 ноябрь. Анжуманда бевосита ва масофадан иштирок этиш мумкин.

Конференция материаллари тўплами муаллифлар маблағлари томонидан чоп этилади (бадал пули ҳар саҳифаси учун 20000 сўм). Тўлов нақд ва нақд пулсиз шаклда амалга оширилади. Қуйидаги б/к рақами:  8600 1404 9500 3072 (Пардаева Дилфуза Раимовна) бўйича қабул қилинади.

Масофадан қатнашганларга электрон тўплам бепул юборилади.

ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА МАНЗИЛИ:

180119, Қарши шаҳри, Кўчабоғ кўчаси, 17 уй. Қарши давлат университети.

Анжуман ташкилотчиси: Низомова М.Б, Омонова М.К. Телефон рақами: +998919627222. +998939376336

Мақолаларни қуйидаги электрон манзилларига юбориш мумкин: mohinurnizomova17@gmail.com

Анжуман ҳақидаги маълумотлар билан www.qarshidu.uz сайти орқали танишишингиз мумкин

Саҳифалар

Республика конференциялар
Ўзбек матншунослигининг долзарб масалалари
Замонавий тилшунослик талқинида лингвокултурологик ёндашув: муаммо ва ечимлар