ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ TAЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВAЦIЯЛАР ВАЗИРЛИГИ
ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН
АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновaциялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги “2025-йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва Илмий-техник тадбирлар режаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 490 сонли буйруғига мувофиқ, 2025 йил 22–23 май куни Қарши давлат университетида Ўзбекистон тарихи кафедраси томонидан “МАРКАЗИЙ ОСИЁ ТАРИХИЙ ЖАРАЁНЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ ВА МАДАНИЯТИ МАСАЛАЛАРИ” мавзусида Халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади.
Илмий-амалий анжуман йўналишлари:
Қадимги давр. Ўзбекистон цивилизфциясининг шаклланиши ва ривожланиш масалалари.
Ўрта асрлар даври, турли сулолаларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаёти масалалари.
Ўзбек хонликлари даврида ички ва ташқи алоқалар, тарихий-маданий жараёнлар
Россия империяси ва советлар даврида ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт.
Мустақил Ўзбекистон шароитида ислоҳотлар, туризм масалалари ва халқаро алоқалар.
Анжуманнинг ишчи тиллари: ўзбек, рус, инглиз.
Мақолаларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар:
- мақола матни таҳрир қилинган ва тегишли шўъбаларнинг номи кўрсатилган ҳолда А4 катталикдаги қоғозда, қаторлар ораси 1,5 интервал ҳолда, юқоридан ва пастдан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдирилиб расмийлаштирилади, мақолалар қоғозда ва электрон вариантда қабул қилинади;
- мақола матни саҳифаланмаган бўлиб, унинг электрон нусхаси Microsoft Word муҳарририда Times New Roman шрифтида 12 ўлчамда бўлиши лозим;
- мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади, бир қатор қолдирилиб, навбатдаги қатордан муаллифнинг исми, шарифи, ташкилот номи кўрсатилади, матн охирида фойданилган адабиётлар рўйхати келтирилади, мақолада кўрсатилган фактларнинг тўғрилиги ва ишончлилигига шахсан муаллифлар жавобгар;
- файл номи ташкилот номи ва муаллиф фамилияси билан (Масалан, муаллиф Қарши давлат университетидан бўлса "ҚарДУ А.Рустамов” номи билан) номланиши лозим.
- аннотaтция ва калит сўзлар ўзбек, рус инглиз тилларида ёзилиши шарт.
Анжуман материаллари илмий тўплами университет электрон манзилига жойлаштирилади ва мақола муаллифларига юборилади.
Материалларни қабул қилиш муддати: 2025 йил 1 майга қадар.
Конференцияни ўтказиш кунлари: 2025 йил 22-23 май. Анжуманда бевосита ва масофадан иштирок этиш мумкин.
Конференция материаллари тўплами муаллифлар маблағлари томонидан чоп этилади (бадал пули ҳар саҳифаси учун 20 000 сўм). Тўлов нақд ва нақд пулсиз шаклда амалга оширилади. Қуйидаги б/к рақами: 9860 1901 1050 2001 (Полвонов Козимбек Наимович) бўйича қабул қилинади.
Масофадан қатнашганларга электрон тўплам бепул юборилади.
ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА МАНЗИЛИ:
180119, Қарши шаҳри, Кўчабоғ кўчаси, 17-уй. Қарши давлат университети.
Анжуман ташкилотчиси: Тўраева М.Ҳ Телефон рақами: tel.: 71 253-08-08, faks 71 253-19-59
Мақолаларни қуйидаги электрон манзилларига юбориш мумкин: +99891 956 70 41 (Тураев Шухрат), turayevshuhrat7@gmail.com
Анжуман ҳақидаги маълумотлар билан www.qarshidu.uz сайти орқали танишишингиз мумкин