Университетнинг 12 нафар талабаси мусобақанинг республика босқичида қатнашади
16-январ куни Қарши давлат университети кураш залида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилаётган “Универсиада-2024” республика спорт мусобақаси доирасида кураш спорт тури бўйича вилоят биринчилиги бўлиб ўтди. Жами 8 та олий таълим муассасаларидан 100 нафарга яқин спортчи талабалар иштирок этган мусобақада ўғил болалар 7 та вазн, қизлар эса 8 та вазн тоифаларида ғолиблик учун гиламга чиқдилар. Қувонарлиси, шиддатли ва қизғин тарзда кечган беллашувлар якунида Қарши давлат университетининг 12 нафар талабалари шоҳсупанинг юқори поғонасини забт этишди.
Мусобақа ғолиблари билан танишинг:
Ўғил болалар
60 кг Аслбек Чориев (Қарши давлат университети)
66 кг Зафар Пўлатов (Қарши давлат университети)
73 кг Руфатбек Рахматиллаев (Қарши давлат университети)
81 кг Элдор Рустамов (Қарши давлат университети)
90 кг Бобуржон Нормуродов (Қарши давлат университети)
100 кг Ботирали Тошпўлатов (Қарши давлат университети)
+ 100 кг Анвар Элчиев (Қарши давлат университети)
Қизлар
48 кг Малохат Бобоназарова (Қарши давлат университети)
52 кг Маржона Отакулова (Қарши давлат университети)
57 кг Шахризода Ўралова (Қарши давлат университети)
63 кг Мафтуна Нурмаматова (Қарши давлат университети)
70 кг Дурдона Тураева Боймурод (Қарши давлат университети)
78 кг Бегойим Хайитова (Шаҳрисабз давлат педагогика институти)
87 кг Хайитова Фаёза (Халқаро инновацион университети)
+87 кг Моҳинур Пармонова (Шаҳрисабз давлат педагогика институти)
Маълумот ўрнида, ғолиблар жорий йилнинг 11-14-феврал кунлари Қарши шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақанинг республика финал босқичида иштирок этишади.