Қарши давлат университети Лига аъзоси бўлиш учун ариза берди
Қарши давлат университети ректори, профессор Дилмурод Набиев 16-январ куни Лигага расмий мурожаат билан чиқиб, ҚарДУ қошида ташкил этилган Лочин жамоасининг Биринчи лигада иштирок этиш режаси ҳақида маълум қилди.
Лочин 2022-йилдан бошлаб қаторасига уч бор вилоят кубогини қўлга киритиб келмоқда. Жамоа, шунингдек, 2022-йилда Ҳоким кубоги ва Иккинчи лига мусобақаларида зафар қучишга муваффақ бўлган. Кубокдаги ғолиблик ҚарДУ жамоасига Лига қатнашчиси бўлиш имкониятини тақдим этади.
Маълумот учун, 2024-йилда Фарғона ва Бухоро давлат университетлари Лига қатнашчилари сафига қўшилган бўлиб, ФарДУ 1 йил ичида Пролига йўлланмасини қўлга киритганди.
Лига Қарши давлат университети аризасини мамнуният билан ўрганиб чиқади ва тез орада ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишни бошлайди.