Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда муҳим вазифалар

23 Январь 2025, 06:20
Университет янгиликлари

Қарши давлат университетида “Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда муҳим вазифалар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.Унда Ижтимоий ва маънавий муҳитни барқарорлаштириш бўйича ректор маслаҳатчиси A.Жўраев, университет профилактика инспектори М.Жаббаров ва "Қалқон" жамоатчилик гуруҳи аъзолари қатнашди.

Тадбирда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик ишларни тизимли ташкил этиш, уларни она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишни таъминлашга қаратилган муҳим вазифалар тўғрисида сўз борди. Шунингдек, "Қалқон" жамоатчилик гуруҳининг ўтган йилдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, келгуси режалар белгилаб олинди.