Дзюдочи талабаларимиз шоҳсупанинг юқори поғонасини забт этишди

23 Январь 2025, 06:26
Университет янгиликлари

21-январь куни Қарши давлат университети кураш залида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилаётган “Универсиада-2024” республика спорт мусобақасининг дзюдо спорт тури бўйича вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ўғил болалар ва қизлар 7 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб бордилар. Қувонарлиси, деярли барча вазн тоифаларида Қарши давлат университети талабалари муваффақият қозонишди.

Мусобақа ғолиблари билан танишинг:

Ўғил болалар
60 кг Фирдавс Холиқов (Қарши давлат университети) 
66 кг Акобир Давронов (Қарши давлат университети) 
73 кг Шерзод Самандаров (Қарши давлат университети) 
81 кг Жасур Мажидов (Қарши давлат университети) 
90 кг Аброр Нурманов (Қарши давлат университети) 
100 кг Элмурод Ташмаматов (Қарши давлат университети) 
+ 100 кг Анвар Элчиев (Қарши давлат университети) 

Қизлар
48 кг Малохат Бобоназарова (Қарши давлат университети) 
52 кг Маржона Отакулова (Қарши давлат университети) 
57 кг Шахризода Ўралова (Қарши давлат университети) 
63 кг Мафтуна Нурмаматова (Қарши давлат университети) 
70 кг Дурдона Тураева (Қарши давлат университети) 
78 кг Маржона Кўчимова (Халқаро инновацион университети)
+78 кг Умарова Умидахон (Қарши давлат университети) 

Маълумот ўрнида, ғолиблар жорий йилнинг 25-28-февраль кунлари Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтадиган мусобақанинг республика финал босқичида иштирок этишади. Ҳозирда спортчи талабаларимиз Университет спорт клуби раиси ўринбосари, тажрибали мураббий Дилшод Соатов қўл остида тайёргарлик кўришмоқда. Мусобақанинг республика босқичида ҳам талабаларимизга омад тилаймиз.

Мавзуга доир: Университетнинг 12 нафар талабаси мусобақанинг республика босқичида қатнашади