Мақсадли ва комплекс ўрганиш

28 Январь 2025, 04:33
Университет янгиликлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ишчи гуруҳи Қарши давлат университетида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди. Жумладан, ўқув жараёнини  рақамлаштириш орқали таълим сифатини ошириш, илмий-тадқиқот фаолиятининг натижадорлигини ошириш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ўқув лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, хорижий таълим ва тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар кўриб чиқилди. Ўрганишлар асносида ишчи гуруҳ томонидан олий таълим ташкилотининг ҳар бир фаолият йўналиши таҳлил қилиниб, уларни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.