
Кимё-биология факультети талабалари педагогик амалиётни муваффақиятли якунлашди
Кимё-биология факультети Кимё таълим йўналиши 4 курс талабалари 2025 йилги педагогик амалиёт доирасида Қарши шаҳридаги 15, 19, 23 ва 29 умумтаълим мактабларида амалиёт ўташди.
Амалиёт давомида талабалар:
• кимё фанидан дарс машғулотларини олиб бордилар;
• тажрибали ўқитувчилар дарсларини кузатдилар;
• ўқувчилар билан индивидуал ва гуруҳли суҳбатлар ташкил этдилар.
Шунингдек, мактабларнинг йиғилишлар залида амалиёт раҳбарлари – Б.Шодмонов, Л.Холмуродова, А. Алланов ва Ғ. Шодиев бошчилигида “Кимёнинг долзарб муаммолари” мавзусида илмий-амалий тадбирлар ўтказилди.
Тадбир давомида:
• талабалар ўз илмий ишланмалари билан чиқиш қилишди;
• мактаб ўқувчилари кимё фанига оид саҳна кўринишлари ва тажрибалар намойиш этишди;
• фан ва таълим интеграциясига оид фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Амалиёт раҳбарлари томонидан педагогик амалиётда фаоллик кўрсатган талабалар ва тадбирда фаол қатнашган мактаб ўқувчилари эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди. Мазкур амалиёт жараёни талабалар учун нафақат касбий маҳоратни ошириш, балки мактаб муҳитида бевосита фаолият юритиш тажрибасини орттириш учун муҳим босқич бўлиб хизмат қилди.