Республика ишчи гуруҳи Қарши давлат университетининг “Келажакка қадам” марказида семинар ўтказди

Семинарда Қашқадарё вилоятида фаолият юритаётган нодавлат олий таълим муассасалари масъул ходимларига тегишли тушунтиришлар берилди. Маърузалар давомида вилоятдаги олий таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари Қарши давлат университети ҳамда Қарши давлат техника университетида ташкил этилган “Келажакка қадам” марказларига ташриф буюриб, ўз бизнес лойиҳалари билан дастур доирасида иштирок этишлари мумкинлиги таъкидланди. Шунингдек, нодавлат олий таълим муассасалари билан “Келажакка қадам” марказлари ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.