
“Туркистон болалари” спектакли: Жадидларнинг орзуси – бугунги ҳақиқат
6 Май 2025, 11:01
Университет янгиликлари
Қарши давлат университети талаба-ёшлари вилоят мусиқали драма театрида “Туркистон болалари” спектаклини томоша қилдилар. Асар 1922–1937 йилларда Германияда таҳсил олган жадид ёшларнинг оғир, аммо фидокорона ҳаётини ёритади. Спектакль асосий ғояси — “Нажот – илмда!” шиори атрофида шаклланган бўлиб, у ўз илм-фани билан юртга хизмат қилмоқчи бўлган ёшлар фожиасини саҳнага олиб чиқади. Тарихий хотира, ватанпарварлик ва аждодлар орзусини давом эттириш бугунги ёшларга мурожаат сифатида янграйди. Вилоят театрининг иқтидорли актёрлари ижроси томошабинларда чуқур таассурот қолдирди.