
“Ректор кубоги” мусобақалари старт олди
Қарши давлат университетида талаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Ректор кубоги” мусобақаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда сўз олганлар спортнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти таъкидлаб, барча иштирокчиларга омад тилашди. Мусобақалар мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, стол тенниси ва стритбол турлари бўйича ўтказилмоқда. Очилиш маросимидан сўнг ўтказилган дастлабки беллашувларда мини-футбол йўналишида Спорт факультети жамоаси Кимё-биология факультетини 11:1 ҳисобида мағлуб этди. Иқтисодиёт факультети Санъатшунослик факультети устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Математика ва компьютер илмлари факультети эса Хорижий тиллар факультетини 8:0 ҳисобида ютди. Волейбол мусобақаларида География ва агрономия факультети Тарих факультетини 2:0 ҳисобида, Физика факультети эса Санъатшунослик факультетини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, навбатдаги босқичга йўл олди. Мусобақалар белгиланган жадвал асосида давом этмоқда. Ғолиб жамоалар 500 минг сўмдан 3,5 миллион сўмгача пул мукофотлари билан тақдирланади.