
Жаҳолатга қарши маърифат билан
Хорижий тиллар факультетида “Жаҳолатга қарши маърифат билан” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда ректор маслаҳатчиси А.Жўраев, университет профилактика инспектори Д.Рўзиева, Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари ва талаба-ёшлар иштирок этди. Ҳозирги вақтда кўз ўнгимизда дунёнинг турли жойларида рўй бераётган иқтисодий ва ижтимоий, ахборот-коммуникация манзарасидаги чуқур ўзгаришлар, турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган бир вазиятда, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этаётганлиги тадбир маърузаларида акс этди. Шунингдек, гиёҳвандлик ва унга ружу қўйишнинг салбий оқибатлари, ижтимоий тармоқлардаги маълумотлардан тўғри фойдаланиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.