
Талаба-қизлар бўш вақтида нима билан машғул?
3 Март 2025, 12:01
Университет янгиликлари
Қарши давлат университетида ёшлар, хусусан, талаба-қизларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, турли касб ва ҳунарларга оид билим ва кўникмаларини бойитиш ҳамда оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича турли тадбирлар ташкил этилмоқда. 7-сонли талабалар турар жойида Ёшлар билан ишлаш бўлими тютори С.Джумаева, тарбиячи-педагог Д.Чоршанбиева томонидан “Миллий таомларимиз - миллий қадриятларимиз” мавзусида ўтказилган тадбирда Педагогика факультети талаба-қизларининг пазандалик борасида маҳоратлари синовдан ўтказилди.