
Вафо ва садоқат тимсоли
Баҳор Ўзбекистонда атоқли шоира, вафо ва садоқат тимсоли – Зулфияхоним Исроилова таваллуд топган кун тимсолида ҳам кириб келади. Шу боис шоиранинг номи, ижоди, бутун фаолияти баҳор, аёл меҳр-садоқати, жонажон Ўзбекистонимиз, мафтункор табиат билан уйғун, десак муболаға бўлмайди. Бугун Математика ва компьютер илмлари факультетида "Шеърият тонгининг юлдузи" мавзусида ташкил этилган тадбирда факультет раҳбарияти, Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари ва талаба-ёшлар жам бўлди. Факультет декани Н.Эшқораева, Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси Ф.Кличева шоира Зулфия ижодида Ватанни, одамларни, табиат, борлиқни севиш, қадрлаш, ҳаётнинг, қадрдонларнинг қадрига етиш, меҳр-садоқат, чин инсонийлик, самимият тараннуми муҳим ўрин тутишини таъкидлашди. Тадбирда дастурий инжиниринг йўналиши талабалари томонидан шоиранинг жўшқин ижодий фаолияти, турли синовларни юксак инсоний фазилатлар билан мардона енгиб ўтган умр йўли кичик саҳна кўринишлари орқали намойиш қилинди. Гўзал шеърларидан намуналар ўқилди.