
Халқ достонлари ва бахшичилик мактаблари
Филология факультетда Шеробод достончилик мактабининг давомчиси, Ўзбекистон халқ бахшиси, “Дўстлик” ордени соҳиби Қаҳҳор бахши Раҳимов билан “Халқ достонлари ва бахшичилик мактаблари” мавзусида навбардаги маҳорат дарси бўлиб ўтди. Тадбир меҳмони миллий анъана, миллий қадрият ва миллий либос – халқнинг узоқ асрлар давомида шаклланган, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган урф-одатлари, қадриятлари ва турмуш тарзини ёшлар онгига сингдириш, анъаналар миллатнинг маънавий бойлигини ифодалаш, халқнинг тарихий, маданий ва ижтимоий ҳаётининг ажралмас қисми бўлиб, миллатнинг ўзига хослигини, тили, дини, санъати ва ахлоқий меёрларини ўз ичига олувчи бой мероси ҳақида тўхталиб, “Алпомиш”, “Кунтугмиш”, “Равшанхон” достонларидан термалар ижро этди. Талабаларда шўхчанлик уйғотиш мақсадида “бадиҳагойлик” қилиб, уларнинг олқишига сазовор бўлди. Маҳорат дарсини Ўзбек мумтоз адабиёти кафедраси доценти, ф.ф.ф.д., Ш.Акрамов бошқариб борди.