
Таниқли ижодкор билан учрашув
3 Март 2025, 12:10
Университет янгиликлари
“Талабалар кино кунлари” доирасида Педагогика факультетида вилоят мусиқали драма театри актёри Парда Номдоров билан ижодий учрашув ташкил қилинди. Самимий мулоқотда таниқли ижодкор санъат соҳасига кириб келиши ва бу борада эришган ютуқлари ҳақида сўзлар экан, бугунги кунда юртимизда ёш истеъдод соҳибларига яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлигини таъкидлади. Машҳур монологлардан намуналардан ўқиб берди. Учрашув давомида “Ўзбекфильм” киностудиясида суратга олинган “Чашма” фильми намойиш қилинди.