3 март – Бутунжаҳон ёввойи табиат куни

Ушбу сана Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2013 йил 20 декабрдаги резолюцияси билан таъсис этилган. Бундан кўзланган мақсад кенг жамоатчиликнинг ёввойи ҳайвонот ва ўсимлик дунёси ҳақида хабардорлигини оширишдан иборат. Сана муносабати билан Кимё-биология, География ва агрономия факультетларида тадбирлар ташкил этилди. Аслида табиатнинг ёввойиси бўлмайди. У хоҳ инсонлар яшайдиган ҳудуд, хоҳ биздан олис манзил бўлсин бир бутун замин – Она еримиз ҳисобланади. Инсон қадами етиб борган ёҳуд камроқ ўзлаштирилган ҳудудлардаги ҳайвонот ва ўсимлик олами биз учун ёввойи саналса-да, бутун тириклик оламидаги умумий занжирнинг бир ҳалқасидир. Демак, ёввойи сифатида қаралган ҳайвон ва ўсимликларни ҳам бирдек қадрлаш, асраб-авайлаш талаб этилади. Тадбирларда ушбу сананинг келиб чиқиш тарихи, юртимизда ёввойи табиатни муҳофаза қилиш соҳасида қилинаётган кенг кўламли ишлар ҳақида тушунтиришлар берилди. Атроф-муҳит ва табиат бойликлари, энг аввало, жамият манфаатлари нуқтаи назаридан муҳофаза қилиниши, она табиатнинг инъомларидан нафақат биз, балки келажак авлодларимиз ҳам баҳраманд бўлиши кераклиги кенг тарғиб қилинди.