Қарши давлат университети THE Impact Rankings 2025 рейтингида салмоқли ютуқларга эришди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилаётган Global Sustainable Development Congress доирасида Times Higher Education (THE) Impact Rankings 2025 натижалари эълон қилинди. Ушбу рейтинг университетларнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан белгиланган 17 та Барқарор Ривожланиш Мақсадлари (SDG) бўйича жамият ва атроф-муҳитга қўшаётган реал ҳиссасига асосланган ҳолда шакллантирилади. Қарши давлат университети THE Impact Rankings 2025 рейтингида 1500 таликдан жой эгаллаб, ўтган йилга нисбатан сезиларли юксалишга эришди. Жумладан, агар 2024 йилда университетимиз 5 та SDG йўналиши бўйича TOP-1000 таликка кирган бўлса, бу йил бу кўрсаткич 9 та йўналишга етди.

Қуйидаги йўналишларда университет юқори натижаларни қайд этди:
◾️“Life Below Water” – 601+
◾️"Life on Land" – 601–800
◾️“Zero Hunger” – 601–800
◾️“Affordable and Clean Energy” – 601–800
◾️“Responsible Consumption and Production” – 801+
◾️“Clean Water and Sanitation” – 801–1000
◾️“Climate Action” – 801–1000
◾️“Industry, Innovation and Infrastructure” – 801–1000
◾️“Sustainable Cities and Communities” – 801–1000

Шунингдек, қолган 8 та йўналишларда ҳам университет 1000–1500 талик рўйхатдан жой олди. Бу натижалар Қарши давлат университетининг ижтимоий масъулият, экологик барқарорлик ва инновацияларга содиқлигини тасдиқлайди.