2025-йил 14-феврал куни давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ёшлари билан мулоқоти чоғида ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган учта муҳим қарор қабул қилганини таъкидлаб, жумладан, таълим муассасаларини битираётган ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим яратилишини маълум қилган эдилар.
Ушбу қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида Қарши давлат университетида "Келажакка қадам" маркази очилди. "Келажакка қадам" маркази битирувчи-ёшларнинг касбий ривожланишини қўллаб-қувватлаш, уларни замонавий меҳнат бозори талабларига мос малака ва кўникмалар билан таъминлаш, шунингдек, амалий тажриба орттириш, стажировка, талабалар амалиёт ўташ, келгусида ўз касбий фаолиятини бошлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва иш билан таъминлашга қаратилган.
Битирувчи талабаларининг "Start Up" лойиҳалари Қарши давлат университетидаги “Келажакка қадам” маркази орқали қўллаб-қувватланади.
"Келажакка қадам" дастурининг расмий ижтимоий тармоқлари саҳифаларига қуйидаги QR-код орқали ўтиш мумкин: