Давлат хизматида бошқарув самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди

5 Февраль 2026, 04:27
Университет янгиликлари

Қарши давлат университети Фалсафа ва социология кафедраси доценти Тоҳир Қурбонов Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида маънавият-маърифат дарси доирасида ўтказилган “Давлат хизматида бошқарув самарадорлиги” мавзусидаги тадбирда иштирок этиб, маъруза қилди. Маърузада Янги Ўзбекистонда давлат бошқарувида бюрократияни қисқартириш, давлат органлари фаолиятини рақамлаштириш орқали коррупциявий омилларни бартараф этиш ҳамда давлат хизматларини соддалаштириш йўналишида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди. Аҳоли ва тадбиркорларга “халқ хизматидаги давлат” тамойили асосида хизмат кўрсатиш йўлга қўйилгани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, давлат хизматчиларининг билим ва салоҳияти давлат аппаратига бўлган жамоатчилик ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди. Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга аниқ фактлар асосида атрофлича жавоблар берилди.