Қарши давлат университетининг 9 нафар талабаси 2025/2026-ўқув йили учун Президент ва номли давлат стипендияларига сазовор бўлди.
Жумладан: География ва агрономия факультети Агрокимё ва агротупроқшунослик йўналиши 4-босқич талабаси Умарова Садоқат Содиқ қизи – Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиясига, География йўналиши 4-босқич талабаси Жўраева Зебо Холмирза қизи – Бобур номли давлат стипендиясига, Иқтисодиёт факультети Туризм (фаолият йўналишлари) йўналиши 3-босқич талабалари Насретдинова Азиза Адхамжоновна ва Бозорова Жасмина Юсуф қизи, Молия ва молиявий технологиялар йўналиши 3-босқич талабаси Исмоилова Гулрух Арслон қизи – Навоий номли давлат стипендиясига, Филология факультети Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) йўналиши 3-босқич талабалари Ўнгбоев Рамазон Маҳмадали ўғли ва Қаҳҳорова Заринабону Абдурасул қизи – Навоий номли давлат стипендиясига, Кимё-биология факультети Биология йўналиши 4-босқич талабаси Бозорова Ҳуснора Уткир қизи – Улуғбек номли давлат стипендиясига ҳамда Педагогика факультети Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги йўналиши 4-босқич талабаси Усмонов Авазбек Самандар ўғли – Ислом Каримов номли давлат стипендиясига лойиқ кўрилди. Танловда ғолиб бўлган барча талабаларимизни чин дилдан табриклаймиз!