ИШГА ТАКЛИФ !
Қарши давлат университети қуйидаги бўш (вакант) профессор, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи-ассистент, ўқитувчи-стажёр лавозимларига танлов эълон
қилади
Рус тили ва адабиёти (1), Алгоритмлар ва дастурлаш технологиялари (1), Янги ўзбек адабиёти ва адабиёт назарияси (1), кафедралари профессори лавозимига;
Органик кимё (1), Зоология (2), Фалсафа ва социология (1), Туризм ва маркетинг (2), Ўзбек тилшунослиги (2), Алгоритмлар ва дастурлаш технологиялари (1), Амалий инглиз тили (1), Янги ўзбек адабиёти ва адабиёт назарияси (1),
Лингвистика (1), кафедралари доценти лавозимига.
Ноорганик кимё (2), Туризм ва маркетинг (1), География (1), Агрономия ва экология (1), Ички касалликлар (1), Математик анализ ва дифференциал тенгламалар (1), кафедралари Илмий даражали катта ўқитувчи лавозимига.
Ўзбек мумтоз адабиёти (1), Лингвистика (4), Физиология (1), Ички касалликлар (1), кафедралари катта ўқитувчиси лавозимига.
Рус тили ва адабиёти (1), Ўзбек мумтоз адабиёти (1), Ўзбек тили ва адабиёти
(1), Фалсафа ва социология (1), Умумий физика (1), Немис тили ва адабиёти (3),
Лингвистика (2), Амалий математика (1), Мактабгача таълим (1), Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси (1), Алгебра ва геометрия (1), Миллий ғоя ва маънавият асослари (1), Психология (2), Агрономия ва экология (1), Спорт фаолияти (1), кафедралари ўқитувчи ассистент лавозимига.
География (1), Клиник анатомия (1), Амалий математика (1), кафедраси ўқитувчи-стажёр лавозимига.
Танловда номзодларга устуворлик бериладиган алоҳида жиҳатлар:
1. Мутахассислиги бўйича халқаро рейтингларда (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) эътироф этилган нуфузли (TOP-1000) олий таълим муассасасини тамомлаган ёки унда фаолият юритганлик;
2. Халқаро рейтингларда (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) эътироф этилган нуфузли (ТОП-1000) олий таълим муассасасида малака оширган ёки стажировка ўтаганлик;
3. Халқаро лойиҳаларда раҳбар ёки аъзо сифатида иштирок этганлик;
4. IELTS/TOEFL сертификатига эгалик (B2, C1, C2);
5. SCOPUS ва WEB OF SCIENCE базаларига киритилган нуфузли журналларда мақола чоп этганлик ва “h-index”га эгалик;
Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
1. Ректор номига ариза.
2. Ходимларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа (Маълумотнома)
3. Олий маълумоти, илмий даражаси ва илмий унвонлари ҳақидаги дипломлар (диплом илова) нусхалари.
4. Илмий ишлар рўйхати
5. Малака оширганлиги тўғрисида гувоҳнома.
Ҳужжатлар газетада эълон чоп қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида қабул қилинади.
Манзил: 180103. Қарши шаҳри Кўчабоғ кўчаси 17-уй.
Телефон: (75) 221-02-10, 221-02-18. Электрон почта: kardu@umail.uz