“Қақнус” талабалар театр студияси — финал босқичида!

Самарқанд шаҳрида “Талабалар театр студиялари” фестивалининг 3-минтақавий ярим финал босқичи бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли фестивалда Қарши давлат университетининг “Қақнус” талабалар театр студияси жамоаси ҳам фаол иштирок этиб, ўзининг саҳна маҳорати ва ижодий чиқишлари билан финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Фестивалнинг финал босқичи жорий йилнинг 18–19–20-май кунлари Андижон вилояти мусиқали драма театрида бўлиб ўтади. Қарши давлат университети жамоаси “Қақнус” талабалар театр студиясига финал босқичида улкан зафарлар тилайди!