“Ижтимоий ишда супервизия ва касбий ривожланиш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди
Қарши шаҳрида олий таълим муассасаларида “Ижтимоий иш” йўналиши бўйича фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар учун “Ижтимоий ишда супервизия ва касбий ривожланиш” (Social Work Supervision and Professional Development) мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Мазкур семинар-тренинг БМТнинг Болалар жамғармаси — UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси молиявий кўмагида ташкил этилди. Тадбирда Колумбия университети Ижтимоий иш мактаби профессори, халқаро эксперт Ричард Ҳара ҳамда Людмила Ким иштирок этди. Семинар давомида ижтимоий ҳимоя тизими мутахассислари ва олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари учун супервизия масалаларига бағишланган интерактив машғулотлар ва амалий дарслар ташкил қилинди. Унда ижтимоий иш соҳасида касбий ривожланиш, тажриба алмашиш ҳамда замонавий ёндашувларни татбиқ этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Семинар-тренингда Қарши давлат университети Фалсафа ва социология кафедраси профессор-ўқитувчилари — профессор Г.Бекмуродова, доцентлар Т.Қурбонов, З.Боймуродов, А.Тураева ҳамда кафедра ўқитувчиси Р.Назаров фаол иштирок этиб, семинар якунида сертификатлар билан тақдирландилар.