Сунъий интеллектнинг зулматли томони — молиявий хавфсизликка таҳдид ва огоҳлик масаласи
4 Май 2026, 05:18
Университет янгиликлари
Математика ва компьютер илмлари ҳамда Ижтимоий фанлар факультетлари талаба-ёшлари иштирокида “Сунъий интеллектнинг зулматли томони” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда вилоят ИИБ Киберхавфсизлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари Акрам Убайдуллаев ҳамда Киберхавфсизлик бошқармаси тезкор вакили Исломбек Очилов мавзу юзасидан маъруза қилиб, сунъий интеллектнинг имкониятлари ва унинг салбий оқибатлари ҳақида маълумот бердилар. Тадбир давомида интернет орқали содир этилаётган молиявий фирибгарликлар, киберхавфсизлик таҳдидлари, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ҳамда рақамли гигиена масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Якунда талаба-ёшларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди.