Судя ва ёшлар учрашуви

Қарши давлат университетида “Судя ва ёшлар учрашуви” доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 3-мартдаги ПФ-33-сонли Фармони ижроси юзасидан “Менинг ҳуқуқларим – менинг келажагим” мавзусида мулоқот ташкил этилди. Тадбирда Қашқадарё вилоят суди раис ўринбосари, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Намазов Камол Таштемирович, Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судялари Ақанов Саттор Қобилович ва Суюнов Олламурат Мухтарович, ФИБ Касби туманлараро суди судяси Нийматов Мансур Нурмаматович ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Рустамова Замира Бобоқуловна иштирок этди. Тадбирни университет Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Ш.Карамова очиб берди. Дастур давомида “Фарзанд омонат” қисқа метражли фильми намойиш этилиб, “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон ижроси, “Эрта никоҳ қуриш оқибатлари ва судларда никоҳдан ажратиш тартиблари, шаръий никоҳнинг олдини олиш ва унинг ҳуқуқий оқибатлари” мавзуларида маърузалар тингланди. Якунда талабалар билан савол-жавоблар ўтказилди.