UI (Universitas Indonesia) GreenMetric World University Rankings 2025

7 Январь 2026

Қарши давлат университети UI GreenMetric World University Rankings 2025 рейтинги натижаларига кўра барқарор ривожланиш ва экологик масъулият йўналишида муҳим халқаро эътирофга сазовор бўлди.

Мазкур рейтинг натижаларига биноан, Қарши давлат университети 2025-йилда дунёнинг энг барқарор университетлари орасида 403-ўринни эгаллади. Ушбу натижа университетнинг экологик бошқарув, инфратузилма, энергия самарадорлиги, чиқиндиларни бошқариш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, транспорт тизими ҳамда таълим ва илм-фан орқали барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш борасидаги изчил фаолиятини тасдиқлайди.

UI GreenMetric рейтинги Индонезиянинг Universitas Indonesia ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, дунё университетларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланишга қўшаётган ҳиссасини баҳоловчи нуфузли халқаро платформа ҳисобланади.

Мазкур ютуқ Қарши давлат университетининг “яшил университет” тамойилларига содиқлиги, экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган стратегик сиёсати ва халқаро рейтинглардаги мавқеини мустаҳкамлаб бораётганининг яққол далилидир.

Саҳифалар

Халқаро рейтинг
THE (Times Higher Education) Impact Rankings 2025
QS (Quacquarelli Symonds) Rankings 2026
UI (Universitas Indonesia) GreenMetric World University Rankings 2025