“Академик ҳаракатчанлик” дастури ғолиблари эълон қилинди

11 Август 2025, 07:49
Университет янгиликлари

Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан 2025-йил 7-майдан 30-июнга қадар ўтказилган танлов натижаларига кўра, 23 нафар иқтидорли ёшларнинг илмий лойиҳалари ғолиб деб топилди. Улар орасида Қарши давлат университети Назарий ва экспериментал физика кафедраси докторанти Абдурахимов Жавоҳир Тоҳир ўғли ҳам бор. У 65 млн сўмлик грант ютиб олиб, ўз лойиҳасини Фанлар академиясининг Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида октябрь–декабрь ойларида давом эттиради. Мазкур дастур ёш олимларга Ўзбекистон ҳудудидаги илғор илмий муассасаларда тадқиқот олиб бориш, тажриба алмашиш ва илмий фаолиятини ривожлантириш имконини беради. Эндиликда танлов йил давомида доимий ўтказилиши белгиланган.